Saytga kirish
A'zo bo'lish
SeXxUz.Ru - Ko`ngil ochar portal
Hikoyalar | Тузок давомли хикоя
устам машинага мингандан кейин ортидан Анжела қараб қолди. Сўнг эри томонга ўгирилиб:
— Жуда хушбичим, ҳатто чиройли йигит экан.
- Ҳайронман, шу пайтгача нега уйланмаган? Қизиқ томони, миллиардер. Наҳотки, шундай бой одамни аёллар ўз ҳолига қўйган бўлишса? — деди.
— Сенгаям ёқиб қолдими? — мийиғида кулиб сўради Семён хотинидан.
— Дарров бемаъни хаёлларга борасан-да, жоним, — дея аразлаган бўлди Анжела.
— Мен бошқа хаёлдаман. Ўзинг менинг гапимни бошқа томонга бурдинг. Юр, уйга кирайлик, гаплашадиган гаплар чиқиб қолди.
Улар учта тансоқчи ҳамроҳлцгида ортларига қайтишди. Семён дарвозадан ичкарига кирганларидан кейин ҳовлисини гир айлантириб экилган майсага қараб роҳатланди. Кўзи қувнади. Кейин қулочини кенг ёзиб:
— Оҳ, нақадар гўзал бу олам, бир қара, — дея қўшиқ айтди. Анжела тўхтаб ортига бурилди. Эрининг мамнунлигини кўриб, жилмайди.
— Сенга нима бўлди? — деб сўради шўх овозда.
— Омад ўз оёғи билан ҳузуримга келганига ўзимни қўярга жой тополмаяпман. Мен, шаҳардаги энг бой кишилардан биттасиман. Мана шу ҳовлини сотсам, камида икки миллион долларга кетади. Қара, мен бу уйни қандай гўзал қилиб қурганман! Йўлагимиздаги манави тошлардан тортиб, уйнинг шиферигача чет элдан келтирилган. Фонтанни бир маротаба менинг кўзим билан кўрсанг-чи, етти хилда товланади-я! Энди мен Россиядаги энг бадавлат одамга айланаман. Кўрасан, хотин! Семён нарирокда ўзига ҳамон табассум билан
боқиб турган Анжеланинг ёнига югуриб борди ва хотинини қучоклаб олди-да:
— Ҳамма бойликларимни тарозининг битта палласига, сени иккинчи палласига қўйсам, барибир сен босиб кетасан. Ҳеч кимда сендайин гўзал, латофатли хотин йў-ў-қ! — дея бақирганча кўтарди-да, чирпирак қилиб айлантира бошлади.
— Ҳой, жиннивой! Йиқитиб юборасан!
— Йўқ, мен сени ҳеч қачон йиқитмайман! Сен менинг гавҳаримсан! — дея бақирди Семён. У икки-уч дақиқа хотинини худди шундай айлантириб турди ва шундан кейин ерга қўйди.
— Сашка! — дея бақирди Семён, — пиво олиб кел, шу ерда, манави майса устида, хотиним иккаламиз думалашиб пивохўрлик қиламиз. Хизматкорлардан бири югурганча пиво кўтариб
келди. Хорижда ишлаб чиқарилган ниҳоятда тиниқ пиво шишасини Семён қўлига олиб разм солиб карали. Сўнг мийиғида кулди-да, бир кўтаришда ичидаги суюқликни сипқориб юборди.
— Семён, — дея эрининг бўйнидан қучокдади
Анжела, — сенга нима бўлаяпти?
— Ҳеч нарса, — деди Анжеланинг юзидан ўпиб қўйган Семён, — хурсандлигимдан бир яйрагим келди-да.
— Юр, уйга кирамиз.
Уй ёнига борганларида эшикнинг ўзи автоматик тарзда очилди. Эр-хотин бир-бирини қучиб ичкарига киришди ҳамда юмшоқ итальян мебелига ўгиришди.
— Биласанми? миямга антиқа фикр келди.
— Қанақа фикр экан? — дея эрига термилди Анжела.
— Рустамни шунчаки қўлдан чиқариб юборишимиз инсофдан эмас, йўлини қилиб олиб қолишимиз керак. Аниқроғи, унинг пулларини. Йўқ жойдан миллиардер бўп қолсам, нимаси ёмон экан? Қанчадан бери шунинг орзусидаман-ку. Иккита заводим, бешта рестораним бўлгани билан шунча пул ни йиғолмаяпман-ку.
— Қандай қилиб унинг пулига эга чиқмоқчисан?
— Бунинг йўли жудаям осон. Биронта дугонангни ёки яқин қариндошингни топасан. У уйланади. Маълум муддат улар бирга яшашади. Ундан кейин ўз ўзидан Рустам ҳамма билан умрбод хайрлашиб, нариги дунёга равона бўлади. Қарабсанки...
— Унинг қариндош-уруғи-чи, улар шунча бойликни икки қўллаб бериб, оғизларини очиб қолаверишадими? — деди Анжела.
— Нью-Йоркда унинг уйига киргандим. На отаонаси бор, на қариндош-уруғи, ўшандаёқ бу фикр миямга кел ганди. Шунинг учун ҳам уни Москвага келишга ундадим. Ресторан, тунги бар қуриш баҳонасида, албатта.
— Ўйинг чаккимас, лекин битта хом жойи бор.
— Қанақасига?
— Дугонам ёки қариндошимга осмондан шунча мол-давлат тушиб қолса, уларни қандай қилиб сенга беради? Улар ошқовоқ бўлсаям, битта каллани кўтариб юришибди.
— Ҳа-а, — деди бошини қашиб Семён, — бу ёгини
ўйламаган эканман. Унда менинг синглимга уйлантирсак-чи?

— Фақат қора танли йигитлар билан кўнгил хушлашни ёқтирадиган Маргаритами? Қўй, ундан бегона минг марта афзал.
Ҳафсаласи пир бўлган Семённинг бироз асаби бузилди. Бироқ буни хотинига билдирмаслик мақсадида улкан телевизорни ёкди. Зангори экранда бир бирини обдон ялаб-юлқаб, секс билан машғул бўлаётган ёшгина қиз билан йигит тасвири кўринди. Семён илгарилари бунақа фильмларни жон жон деб кўрарди. Эрталабгача томоша қилиб чиққан пайтлари бўлган. Аммо ҳозир кўзи телевизорда бўлгани билан хаёли бошқа томонда эди. Анжела бўлса, фильмга берилиб кетди. Бутун диққатини кино тортиб олганидан эри билан бўлган суҳбат ёдидан ҳам кўтарилаёзганди. Баъзан кинодаги йигитнинг қилиқларига ютиниб қўярди. Зеро, эри анчадан бери бундай ишларни у билан бирга қилмаган, Анжеланинг эса соғинчи бўғзига келганди.
— Бор-йўғи битта йўли бор экан, — деб қолди бир маҳал Семён телевизордан кўзини узмаган холда.
— Ниманинг? — деди Анжела ҳеч нарсага тушунмай. Айни дамда эрига норози нигоҳ ташлаб қўйди.
— Рустамни қўлга олишнинг... Унга сен турмушга чиқасан!
— Ним-ма? Кимга мен турмушга чиқаман? — дея кўзининг ола-куласи чиқиб эрига қаради Анжела.
— Эшитмадингми? Рустамга эрга тегасан!
— Ўйлаб гапираяпсанми? Мен сенинг хотинингман-ку, қандай қилиб бошқа бировга турмушга чиқаман? Иккаламизнинг муҳаббатимиз-чи? — деди Анжела энди кўзлари косасидан чиққудек бўлиб. Аслида, эрининг бу таклифи унга ёқиб тушган эди. Шу боис, бир лаҳза унинг кўз ўнгидан Рустамнинг чиройли табассуми, майин сўзлашлари, сочининг силлиқ таралгани ўтди.
— Ниҳоятда қисқа вақтга, жа узоқ бўлса, олти ой унга хотинлик қиласан. Бу билан бир жойинг камайиб қолмайди. Менга пул керак, Анжела, жуда-а кўп пул!
— Хўп, сен айтганча мен кўндим ҳам дейлик. У рози бўлмаса-чи? — деди Анжела эрига ёвқараш қилиб.
— Сенинг ҳусну латофатинг олдида у жонини беришгаям тайёр бўлади. Сен томондан озгина истак бўлса тамом.
Анжела эрига жавоб қилмади. У ҳозир Рустам ҳақида ўйлаётган эди. Хотинииинг жим бўлиб қолгани Семёниинг жаҳлини чиқарди. Зарда билан телевизорни ўчирди. Эрини беш қўлидай яхши биладиган Анжела бирдан сергак тортди. — Хўш, нима дейсан? — деди Семен хотинига
ўткир нигоҳини тикиб.
— Ўйлаб олишим учун вақт берарсан? Ҳар қалай, мен ҳам одамман, бирорта иш қилишимдан, айниқса, бировга турмушга чиқишдан аввал ўйлаб кўришим керак-ку. Бировнинг никоҳида бўлиб туриб, қандай қилиб яна бошқасига эрга тегаман? — деди Анжела ўзини хафа бўлган кўрсатиб.

— Гапингда жон бор. Лекин ўйлашга фурсат йўқ. Сенга бунақанги таклифни айтишим менга осон бўлди, деб ўйлайсанми? Хуллас, бугун кечга мен Рустамни биронта ресторанга овқатланишга таклиф қиламан. Шунда сен билан муросамиз келишмаётганлигини, яқин кунларда ажрашишимиз эҳтимоли борлигини айтаман. Табиийки, у бизни яраштириб қўйишга ҳаракат қилади. Ва сен билан гаплашмоқчи бўлади. Худди шу пайт сен отингни қамчилайсан. Келишдикми? — деб Семён хотинига савол назари билан қаради. Анжела “хўп” дегандек бошини қимирлатди ва
ўрнидан туриб маҳзун қиёфада бир-бир қадам босиб, иккинчи қаватга кўтарилди ҳамда ётоқхонага кирди. У ўзини хўрланган ҳис қилмади. Балки, тошойна олдига бориб, чиройини томоша қилди. Сўнг хурсандлигидан чуқур нафас олди.

* * *
Рустам Семённинг уйидан чиққанидан кейин аввалдан буюртма бериб қўйилган меҳмонхонага келди. У хафа эди. Шу боис ўзига еб қўйгудек бўлиб тикилган меҳмонхона ходималарининг ўзгача тавозе билан берган саломларига эътибор ҳам қилмади. Бошқа пайт бўлганда, албатта, илтифот кўрсатган, қизларга уларнинг гўзаллиги ҳақида айтган бўларди. Ўзига ажратилган хонага чиққанидан сўнг ечинмасдан ҳам каравотга чўзилди. Уни ҳамон Анжеланинг: “Исмингиз осиёликларникига ўхшаркан, асли қаерликсиз? Миллатингиз нима?"’ — деб берган саволлари қийнарди. Ахир унинг ўзи ҳам шу пайтгача ота-онаси кимлигини, ким унга бунақа исм қўйганини, қаерда туғилганлигини билмайди. Хаёлида бори — ҳамма ёғи чакалакзор билан ўралган ўтлоқ. Қоратоб болаларнинг мол боқиши. Ўзининг ҳам шу болакайларга қўшилиб тўртта қўйининг орқасидан югуриб юргани... Кейин қаердандир иккита кишининг пайдо бўлгани ва унга конфет беришгани. Тамом, туғилған жойи ҳақида бошқа нарса эслай олмайди. Кейинги воқеалар унинг худди тушида кечгандай эди. Рустамга конфет берган одамлар уни сайр қилдирамиз, деб алдаб, машинага миндиришиб, узокдарга олиб кетиб қолишди. Сўнг ўша одамлар билан бирга самолётда учли. Рустам қўрқди. Кўзини чирт юмиб олди. Самолёт қаергадир қўнди. Рустам ҳалиғи одамлар ҳамроҳлигида баланд-баланд иморатлар орасидан машинада ўтди. Кейин худди ўшандай иморатларнинг бири ёнида машинадан тушишди. Уни биринчи қаватнинг пастига етаклашди (ўша пайтда у ертўла нима эканлигини билмасди. Қишлоқнинг тўрт ёшли боласи қаёқдан ҳам билсин). Ҳалиги иккита одам Рустамнинг устидан қамаб, ўзлари қаёққадир чиқиб кетишди. Шy бўйи Рустам кечгача ўтирди. Қорни очди. Йиғлади. Аммо ҳеч ким эшикни очмади. Бир пайт у нур тушиб турган туйнукни кўриб қолди. Бориб қараса, туйнук хийла каттагина экан. Етти-саккиз ёшли болалар сиғмайди-ю, бироқ Рустам бемалол сиғаркан. У шу туйнук орқали ташқарига чиқиб кетди. Аввал қаёққа боришни билмай туриб қолди. Сўнг очлик хуруж қилавергач, боши оққан томонга кетаверди. Талай муддат юрди. Кўчада у ёқдан-бу ёққа шошиб кетаётган одамлар унга мутлақо эътибор беришмасди.
Охири у чидамади. Қандайдир иморатнинг ёнига ўтирди-да, йиғлай бошлади. Бироздан кейин унинг тепасига қари бир чол келди. Алланималар деди. Аммо Рустам ҳеч вақо тушунмади. Баттар йиғига зўр берди. Шундан сўнг ҳалиги чол унинг қулидан етаклади ва уйига олиб борди. Аввал чўмилтирди, кейин овқат берди. Рустамнинг нафси қонгач, яна ўзининг тилида бир нималар деди. Ҳеч вақони тушунмаётган Рустам бўлса унга нуқул: “Уйимга кетаман. Мени уйимга олиб боринг” , — дерди. Чол ҳам унинг нима деяётганини англамасди. Шу куни Рустам унинг уйида қолди. Эртасига чол Рустамни нонушта қилдирди-да, ўзи қаёққадир кетди. Шу бўйи пешиндан кейин келди. Ўзи овқат қилди, уйларни тозалади. Рустам чолнинг у ёғидан ўтиб бу ёғидан ўтиб, унга ёрдам берган бўлди. Чол муштдеккина боланинг ҳаракатини кўриб кулиб қўяр эди. Орадан ой, йил ўтди. Рустам ўзининг тилини унута бориб, чол гаплашадиган туркчани ўрганиб олди. Кейин маълум бўлишича, чолнинг исми Олқар экан. Ёши етмишдан ошиб кетган, хотиниям, бола-чақасиям йўқ. Сўққабош экан. “ Ёлгизлик мени роса кийнаган эди, яхшиям бахтимга сени топиб олдим. Бўлмаса кўп қийналган бўлардим” , — дерди чол гоҳида унинг бошини силаб. Улар Туркияда узоқ яшамадилар, чол уйини сотди. Кейин Америкага кўчиб кетишди. Орадан тўрт йил ўтиб, чол қазо қилди. Шундан сўнг Рустам ёлғиз ўзи қолиб кетди. Ижарага олган уйлари Нью-Йоркнинг камбагаллар яшайдиган туманида эди. Бу уй ҳам чол ўлганидан кейин эгалари томонидан тортиб олинди. Рустам энди бутунлай бошпанасиз қолганди. Бу пайтда Рустам Френк исмли қора танли бола билан дўстлашганди. У ҳам камбагал оиланинг фарзанди эди. Гарчи камбагал бўлишса-да, оила бошлиқлари Рустамнинг кўкрагидан итаришмади, уйларига қабул қилишди. Ўзларининг ўгилларига нима беришса, қип-қизил етим болакайга ҳам шуни беришди. Кучлари етгунча ҳисоб-китобдан дарс беришди, зеро мактабда ўқитиш учун уларда пул йўқ эди.
Албатта, бу яхшиликларнинг бари етим бола фарзандларининг ўртоғи бўлгани учунгина қилинмади. Эҳтимол, кўзлари порлаб турадиган бу болакайни ёқтириб қолганликлари ҳам бунга сабаб бўлгандир. Айни пайтда улар Рустамда ўзлари учун ажабтовур туйилган қизиқ феъл -атвор , кўникмаларни ҳам кўришди. Чунончи, Рустам эрталаб уйғонганидан кейин Френкка ўхшаб ётган жойида бирон нима тановул қилмас, аввал албатта юзини ювар ва ана шундан кейингина салом берарди. Тамадди пайтида эса болакай фақат катталардан кейин таомга қўл узатар эди. Вирорта айб иш қилиб қўйганида эса, Френкнинг отасининг кўзларига тик қаролмас, бошини эгиб турарди. Ҳолбуки, Френк ундан фарқли ўлароқ, бунақа пайтлари отасига ўзининг ҳакдигини исботлашга уринар, шу йўл билан жазосиз қолишга ҳаракат қиларди. Ҳамма нарсага қизиқувчан оила бошлиғи Рустамнинг феъл-атворидаги бунақанги кўринишларни унинг гўдакликдан шунақа тарбия олганлигига йўйди. Аввал Рустам бу уйда фарзанд қатори яшаб юришдан ийманмас эди. Бироқ йиллар ўтгани сайин шундоғам кунини базўр ўтказадиган оилага қўшимча юк бўлгиси келмаганидан бу оилани тарк этди. Кўп узоқ кетмади. Бойваччалар туманига борди. Ёш бўлишига қарамай, пулдорларнинг нимаики иши бўлса, барини бажарди. Ҳаттоки ҳожатхоналарини тозалашдан ор "қилмади. Олган чойчақаларини авайлаб асради. Имкон қадар камхарж бўлишга уринди. Оқибатда беш юз долларга яқин сармоя тўплади. Бу пайтда ёши ўн бешга яқинлашиб қолганди. Шундан кейин у ишига бироз ўзгартириш киритди. Бой оилалар билан гаплашиб, уларнинг кундалик озиқ-овқатларини ўзининг пулига олиб келиб берадиган бўлди. Маҳсулотни қўлига олгандан кейингина уй эгалари у билан ҳисоб-китоб қилишарди. Бундай усул Рустамнинг сармоясини кундан-кунга ошириб борарди. Ва у кўча-кўйда яшаб юришни бас қилиб, ижарага уй олди. Кунлар ўтиши билан топаётган пуллари унга камлик қилаётгандай туйилиб қолди. Шунда у кичкинагина газета дўкончасини очди. Ва газета сотишни йўлга қуйди.

*****************
Ҳам хонадонларга мол ташишга, ҳам газета сотишга бироз қийналиб қолгани учун қора танли дўстини олиб келиб дўкончасига ўтқазиб қўйди. Шундан кейин омад эшиги унга ланг очилди. Реклама билан шугулланди. Камбагаллар туман и билан бойларникининг ўртасидаги бензин қуйиш шахобчасини сотиб олди. Кейинги ишлари хамирдан қил суғургандай осон бўлиб кетаверди. Орадан саккиз йил утганидан кейин у биринчи миллионга эга бўлди. Шундан сўнг дўконларининг сонини янада кўпайтирди. Турли-туман компанияларнинг акцияларини сотиб олди ҳамда бир кунлик
даромадини юз мингга етказди. Кунларнинг бирида “синиб куни битган" компанияни сув текинга қўлга киритди. Бу унинг ҳақиқий бой бўлиб кетишига катта туртки бўлди. Ва у миллиардерга айланди... Рустам ҳар гал ўтмишини хотирлаганда кўпроқ пулни “ қоплаб” топган онлари эмас, балки ёшлигидаги сарсон-саргардон, оч-наҳор юрганлари ёдига тушади. Ичидан зил кетади. Шундай ўйлар гирдобидаги Рустам кўп ўтмай ухлаб қолди. Тушига оппоқ рўмол ўраган, пешонаси тиришган аёл кирди. У нуқул жилмайиб турарди. Тушидаёқ: “ Ким экан бу аёл?” — деб кўп ўйлади. Бироқ барибир кимлигини билолмади. Илгари ҳам бир неча бор тушида бу аёл ни кўрган эди. Аммо ҳар гал аёл бир оғиз ҳам сўз айтмас, жилмайишдан нарига ўтмасди.
Тинимсиз жиринглаётган телефон уни уйготиб юборди. Рустам уйқусираган кўйи гўшакни кўтарди.
— Ухлаб қолдингми, нима бало? — деган овоз келди гўшакдан. Бу Семён эди.
— Ҳа, бироз ухлабман, чарчаганман, шекилли, —
дея жавоб қилди Рустам.
— Сен билан оқшом бирга овқатланиш ниятим борлигини айтиб қўймоқчи эди м. Кечқурунга ҳеч нарсани мўлжаллаганинг йўқми? Ҳар қалай, рус асаллари анчайин мафтункор бўлишади. Ажабмаски, меҳмонхонада биронтасини куз остинга олиб қуйган бўлсанг, — деди кулиб Семён.
— Нималар деяпсан? Самолётда ўлардай чарчаганга ўхшайман.
— “ Горка’’ ресторанида кутаман. Умуман... Тўғриси, сен билан гаплашиб ўтиргим келди. Ҳасратлашиб...

Рустамнинг ташқарига чиққиси йўқ эди. Шовқиндан безор бўлганди. Қолаверса, эртага бир талай ишлари бор эди. Шундай бўлса-да, Нью-Йоркда орттирган дўстини хафа қилгиси келмади. Ва унга: “ Бораман”, дея ваъда бериб юборди. Бироз вақт ўтгандан кейин яна телефон “шовқин сурон” кўтариб қолди. Рустам эринибгина гўшакни қулоғига тутди.
— Безовта қилмадимми? — деган аёл кишининг овози келди гўшакдан. Рустамнинг юзига табассум югурди:
— Сиздай соҳибжамол маликанинг истаган пайтда безовта қилишга ҳаққи бор. Ҳозиргина Семён қўнғироқ қилган эди. У ҳақиқатан ҳам безовта қилганди.
— Ҳа-а, дарров дардини достон қилгиси келиб
қолибди-да, — деди Анжела киноя билан.
— Тинчликми, нима 'бўлди? — дея сўради Рустам ҳайрон бўлиб.
— Унинг сиз билан дўстлигидан хабарим йўқ-куя, лекин мен у билан яқин кунларда ажрашсам керак.
- Боягина апоқ-чапоқ эдинглар-ку, дарров ораларингдан ола мушук ўтиб қолдими? — деди шунчаки оилавий жанжал бўлса керак, деб ўйлаган Рустам.
— Сизга шундай кўринган бўлса керак, аслида... Майли, қўйинг бу гапларни. Меҳмонхонага яхши жойлашиб олдингизми?
— Раҳмат.
— Шуни сиздан сўрамоқчи эдим, холос. Кейинроқ гаплашармиз, — дея Анжсла гўшакни қўйди. Рустам эса гўшак қўлида, ўйланиб қолди. Кўз ўнгидан Семён билан Анжеланинг бир-бирига қараб жилмайиб боқишлари ўтди. “Йўқ, — деди ўзига-ўзи у, — бу ерда бошқа сир борга ўхшайди. Бирданига бунақа бўлиши мумкин эмас. Қолаверса, Анжеланинг бирдан, ҳали яхшилаб танишиб олмасимиздан
бурун бундай дейиши сал ғалатироқ туйилаяпти”.

* * *
— Анжелка, — деди хотинини қучиб Семён, — сен, аслида, актриса бўлишинг керак эди. Бопладинг. Энди бу ёгини ҳам қотириб ташлайсан. Анжела эрига норози қиёфада қаради.
— Ўзимнинг суюкли эрим тўғрисида ҳар хил бўлмагур гапларни айтиш менга осон деб ўйлайсанми?
— Бу гапларни қўй, сен иш тўгрисида ўйла, — деди Семён Анжеланинг кўнглини кўтарган киши
бўлиб. “ Майли, ҳозирча шунақа деб тур. Сени биламан, агар керак бўлиб қолса, мендан ҳам воз кечиб юборишинг мумкин. Рустамни қўлга олганимдан кейин ўзим биламан нима қилишни ” , — дея хаёлидан ўтказди Анжела ва бир-бир қадам ташлаб ташқарига чикди. Семённинг ёшлиги жуда аянчли ўтган эди. Отаси — пиёниста, онаси эса кўча аёли. Семён Рустамдан фарқли ўлароқ, кўча болаларига қўшилиб кетди. Майда безорилик билан шугулланди. Бунинг оқибатида бир неча марта қисқа-қисқа муддатларга қамалиб чикди. Қамокда олган “тарбия”си унинг ҳақиқий каллакесар, ўгри бўлиб етишишига мактаб вазифасини ўтаб берди. У уйига ҳар доим ярим кеча кириб келарди. Унгача эса биронта бузгунчиликка қўл урган, қайсидир шўринг қурғурнинг бурнини қонатган бўларди. Вақт ўтган сайин у аста-секин атрофига ўзига ўхшаган болаларни тўплай бошлади ва кўп ўтмай яхшигина жиноий гуруҳ тузиб олди. Энди у майда-чуйда ўғирлик, йўлтўсарликни бас қилиб, дўконлардаги сотувчиларга зуғум қилишга ўтди. Кўп ўтмай, унинг номи катта-катта тўдабошиларнинг қулоғига ҳам етиб борди.
— Ҳов, жиприқи, — деди унинг ёнига бир куни юзида тиртиғи бор, наймов, йигирма беш ёшлардаги барзанги келиб, — шаҳар учга бўлинган, бизга тўртинчи емхўрнинг кераги йўқ. Сенга бир кун муқлат, итваччаларингни йиғиштириб, бу ердан қорангни ўчир! Бу амрга Семён бўйсунмади. Тиртиқнинг кўзига бақрайиб турди-да, “миқ” этмай-нетмай унинг қорнига пичоқ тиқиб олди.


— Мен! — деди у пичоқни ирғитиб юбориб, қўлини қоқар экан, қаддини ғоз тутиб, — истаган жойимда нафас оламан!
Унинг қилган ишидан, гапидан куч олган атрофидаги “ўлаксахўр”лари мурдага ташланишиб, уни бўлакларга бўлишди-да, ахлатга ташлаб келишди. Семён бу ишдан кейин нималар содир бўлишини олдиндан биларди. Шунинг учун ҳам атайлабдан шунақа қилди. У тўдалардан бирининг “белини синдириб”, унинг ўрнига ўзи ўтиришни мўлжал қилганди. Зеро, у тўплаган куч-қудрат бошқаларникидан кам эмасди. Доим кимдандир пусиб, қимтиниб юриш унинг жонига теккан, бошқаларнинг у билан ҳисоблашиш вақти етганди. Кутилганидек, ўша куннинг ўзидаёқ Семённинг
йигитлари хабар топиб келишди: Ғилайнинг “ Бомба” номи билан жиноят оламида машҳур хўжайини эртага чошгоҳда унинг шохини қайириб қўймоқчи эмиш. Семён хабарни эшитгандан кейин ёйилиб кулди. “Кўрамиз, — дея хаёлидан ўтказди у, — ким кимнинг шохини қайирар экан?” Семён эртани кутиб ўтирмади. Ўша куннинг ўзидаёқ ҳаракатга тушди. Аввал йигитларини разведкага жўнатди. Улар зумда “ Бомба”нинг қаердалигини аниқлаб келишди. Шундан сўнг у ҳеч иккиланиб утирмай йигитларини тўплади-да, ўша ёққа жўнади. Рақиби бунақа бўлишини кутмаган экан. Тўсатдан тапир-тупур отишма бошланиб қолганидан довдираб қолди. Ўзига келгунча эса Семённинг қўлига тушиб улгурди. “Бомба’’ деганлари Семён кутганидан ҳам анча иродали чиқиб қолди. У ғолибга бошини эгмади. Ғўдайиб Семённи онасидан олиб сўкди. Унинг бундай қўполлиги ўзининг бошига етди.
Семён бундай қилмоқчи эмасди. Агар у Семённи “авторитет” сифатида тан олганида қўйиб юбормоқчи эди.
Шу воқеадан кейин шаҳарнинг қолган иккита ҳўжайини у билан сулҳ тузишди. Бу пайтга келиб мамлакатда парокандалик бошланган эди. Тезда янги янги гуруҳлар, бойваччалар бўй чўзиб қолаётганди. Уларнинг ҳаммаси билан тортишишга янги “авторитет”нинг кучи етмасди. Шу боис ўзини тадбиркорликка урди. Бироқ у кутилмаганда қаттиқ касалланиб қолди. Олти ойга яқин тўшакдан қимирламай ётишга тўғри келди. Бу вақт ичида унинг кўпгина йигитлари бошқа гуруҳларга ўтиб кетди. Агрофида ўзига ишончли олтитагина одами қолди, холос. У соғайиб чиққач, аввалги обрўсини тикламоқчи бўлиб кўп уринди. Бироқ ғишт қолипдан кўчган экан. Шундай бўлса-да, аввалги шаҳардаги иккита заводга эга чиқишга муяссар бўлди. Ресторанлар қурди. Кейин Анжелага уйланди. Семён Нью-Йоркга борганида иттифоқо Рустамга
дуч келиб қолди. Гаплари бир жойдан чиққач, ҳамкорликда ишлашни таклиф қилди. Оғиз кўпиртириб Москвада айни бизнес қилиш вақти келганлигини тушунтирди. Узоқ мулоҳазалардан сўнг Рустам рози бўлди. Зеро, ўзи ҳам “қулоч”ини кенгроқ ёзиш вақти келганлигини ўйлаб юрар эди.


* * *
Айтилган вақтдан ярим соат аввал Семён ресторанга етиб келди. Икки шиша пиво ичди. “ Қилаётган ишим анчайин хатарли, — дея ўйлади у. — Мен бир варакайига ҳам хотинимдан, ҳам Рустамдан айрилиб, икки қулимни бурнимга тиқиб қолишим ҳеч гап эмас... Агар Рустам Анжелага уйланса, иккиланмасдан уни гумдон қиламан. Кейин Анжелани қўлимда уйнатаман. Албатта, менга бировдан қолган “матоҳ”нинг кераги йўқ. Мақсадимга етганимдан сўнг ундан ҳам воз кечиб қўя қоламан. Ҳали мактабни ҳам тугатмаганига уйланиб, мазза қилиб яшайман” . Семён ширин энтикиб қўйди. Худди шу пайт йигитлари Рустам келганлигидан хабар беришди. У эринибгина ўрнидан турди-да, меҳмонга пешвоз чиқиш учун ресторан эшиги томонга юрди.
— О-о-о, — деди Семён Рустамни кўргач қучоғини очиб, — куришмаганимизга ярим кун ҳам бўлмади-ю, менга йиллар ўтиб кетгандай бўлди.
— Ҳақиқий дўстлар ҳар дақиқада бир-бирини соғиниб қолишади, — деди Рустам ҳам кулиб ва ўзидан бирмунча пакана Семённи эгилиб қучоғига олди. Улар дастурхон атрофига ўтирганларидан кейин:
— Нега тансоқчиларинг билан келдинг? Улар Россияда дам олишади. Бундан бу ёғига меникилар сенга хизмат кўрсатишади, дегандим-ку, — деди дўстидан ўзини бироз ранжиган кўрсатиб Семён.
— Ўрганиб қолганман буларга, — деди Рустам.
Сўнг Семённинг қулоғи томонга бироз эгилиб пичирлади:
— Булар менга худди хотиндай бўлиб қолган.
Шу ондаёқ иккаласи ҳам қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборишди. Кейин Семён қадаҳларга тўлдириб ароқ қуйди.
— Биласанми, мен бу қадаҳни ишимизнинг омади чопиши учун ичмоқчиман, — деди.
— Албатта, — дея Рустам ҳам қадаҳни қўлига олиб Семённики билан уриштиргандан сўнг худди дўсти каби бир кўтаришда сипқармоқчи бўлди.
Аммо уддалай олмади. Афти бужмайиб кетган Рустам қадаxдан бор-йўғи бир қултумгина ичолди, холос.
Давоми бор..

P/s: Иккинчи қисмни эҳтиросларга бой қилишга вада бераман. Биламан биринчи қисм унча қизиқ бўлмади. Давоми қизиқарли бўлади.
Joziba.Ru - Eng jozibali portal
Yuklab olish:
TXT format
Bo'lim: Zo`rlashlar
Yozdi: * Хумоюн [M] (17 Iyl 2021, 02:01)
Ko'rilgan: 634
Reyting: 0
*0 | 0*
Fikrlar: (0)
*Xabar:

Xabar yo'q!
Bosh sahifa