Saytga kirish
A'zo bo'lish
Hikoyalar | ҒАРОЙИБ ТАНИШУВ
аҳвахонада кофе ичиб ўтирган бир йигит қўшни столда ўтирган гўзал қизни кўриб қолди. Ниҳоят, у билан танишишга қарор қилди:
— Яхши қиз, ёнингизда ўтирсам майлими?
Қиз ўз-ўзидан қичқириб юборди:
— Мен фоҳиша эмасман, сиз билан бориш ниятим йўқ!
Одамлар ўгирилиб, нафрат билан йигитга қарай бошлашди. Йигит қип-қизариб, жойига қайтиб ўтирди. Шу пайт унинг ёнига ўша бағритош қиз келиб, хижолат аралаш кулимсиради.
— Мени кечиринг, илтимос. Мен руҳшуносман. «Инсонлар кутилмаган вазиятларда» мавзусида диссертация ёзаётгандим.
Йигит тўсатдан кафени бошига кўтариб бақириб юборди:
— Нима?! Икки юз доллар?!
Қиз шу заҳоти уялганидан кўчага қочиб чиқиб кетди. Йигит бамайлихотир нарсаларини йиғиштириб, кўчада унга етиб олди:
— Танишганимдан хурсандман. Мен ҳуқуқшуносман ва одамларнинг ўзларини айбдор қилиб қўйишни яхши кўраман...
Joziba.Ru - Eng jozibali portal
Yuklab olish:
TXT format
Bo'lim: Boshqalar
Yozdi: * Anvar (10 Okt 2020, 19:38)
Ko'rilgan: 235
Reyting: 1
*1 | 0*
Fikrlar: (0)
*Xabar:

Xabar yo'q!
Bosh sahifa